Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эргаш Солиев референдумда овоз берди
14:53 / 2023-04-30

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев Жиззах шаҳридаги 6-сонли умумтаълим мактабидаги 39-референдум участкасида оила аъзолари билан овоз берди.

– Бугун бутун юртимизда мамлакатимизнинг Бош қомуси – Конституциямизнинг янги таҳрири бўйича референдум ўтказиляпти ва мен ҳам ўз оилам билан овоз бердим, – дейди Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев. – Кейинги 6 йилда Президентимиз раҳбарлигида ҳар бир соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар сифат жиҳатидан ўзининг ёрқин самараларини бераёганига гувоҳ бўляпмиз. Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси – ижтимоий ва умуман барча соҳаларда яққол намоён бўлмоқда. Аҳолини яшаш шароитини яхшилаш бўйича, қишлоқ, маҳалла инфратузулмаларини яратиш борасида улкан ишлар рўёбга чиқди. Биргина Жиззах вилоятида ўтган 2022 йил давомида 1 тирилион 800 миллиард сўмлик инвестиция дастурлари амалга оширилди.  

Жорий йилда ҳам олдимизда улкан вазифалар турибди. Бу масалаларни ечишда вилоят раҳбари сифатида, аввало аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, эҳтиёжманд фуқароларимизни камбағаллик даражасидан, бу борада ижтимоий дафтарлар: “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”дан чиқариш бўйича ҳам ҳали кўплаб ишларни амалга оширишни назарда тутганмиз.  

Яқинда давлатимиз раҳбари бошчилигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшларимизни учта: “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифаларга ажратиб, асосий эътиборни “сариқ” тоифага қаратиш топшириғи берилди.  Жиззах вилоятида 150 минг нафар ёшлаларни ташкил этган “сариқ” рангга киритилган ёшлар тоифаси ҳар бир раҳбарга бириктирилиб берилди. Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, ишни айнан шу асосида олиб бораяпмиз.  

А.ҚАЮМОВ,  

Ж.ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА