Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эргаш бобонинг асали
14:53 / 2015-10-02

Қашқадарё вилояти Ғузор тумани Мартепа қишлоғида истиқомат қилувчи Эргаш Ботировни кўпчилик “асалчи бобо” сифатида ҳурмат қилади.

Қашқадарё вилояти Ғузор тумани Мартепа қишлоғида истиқомат қилувчи Эргаш Ботировни кўпчилик “асалчи бобо” сифатида ҳурмат қилади.

Чорак асрдан буён асаларичилик билан шуғулланиб келаётган Эргаш бобо ҳозирда 150 асалари оиласини парваришламоқда. Ҳар йили ўртача 7-8 тоннадан ортиқ шифобахш маҳсулотни аҳоли дастурхонига етказиб бераётир.

—Асаларини етти хазинанинг бири, деб бежиз айтишмаган, - дейди Э.Ботиров. — Мана, биз шунинг ортидан келган даромад ҳисобидан иссиқхона ташкил қилдик. Дастлаб, помидор ва бодринг экдик. Ҳозир бу ерда 35 туп лимон парваришлаяпмиз. Томорқадан ҳам унумли фойдаланамиз. Картошка, пиёз, қовоқ, булғор қалампири, кўкатлар ўзингдан чиққанига не етсин. Бекор ўтиришни ўзимга эп билмайман. Болаларимни ҳам шундай тарбиялаганман.