Хоразм вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати ҳамда Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси ҳамкорлигида “Ерга оид низоларда қонунчиликни тўғри қўллаш” мавзусида семинар ташкил этилди.
Унда вилоят суди раисининг жиноят ишлари бўйича ўринбосари Улуғбек Бакдурдиев, вилоят суди судьялари ва туман(шаҳар) судларининг тергов судьялари ҳамда агентликнинг вилоят бошқармаси, туман бўлимлари вакиллари иштирок этишди.
[gallery-21773]
Семинар Олий суд пленумининг "Судларда ерга оид низоларни кўришда қонунчилик ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида"ги қарорининг мазмун-моҳияти, амалиётда қўллашда эътибор қаратиш керак бўлган муҳим жиҳатларига бағишланди.
Мулоқотларда судларга даъво аризалари киритишда талабларни тўғри қўйиш, аризага тегишли ҳужжатларни илова этиш ва баённома расмийлаштиришда қонунчилик талабига риоя қилиш лозимлиги тушунтирилди. Якунда иштирокчиларнинг мавзу юзасидан саволларига батафсил жавоб берилди.
Аҳмаджон Шокиров,
Беҳзод Саидов (сурат),
ЎзА мухбирлари