Озарбайжон билан 16 бандли тинчлик шартномасининг 13-банди бўйича келишувга эришдик, дея баёнот берди Арманистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Арарат Мирзоян махсус матбуот анжуманида.
– Техник жиҳатдан 16 банддан иборат Тинчлик шартномаснинг 13 бўлими юзасидан муросага келинди, қолган учтаси қисман келишилган, – деди мулозим журналистларга. Озарбайжонга тақдим этилган ҳужжат бўйича таклифнинг сўнгги матнида тўлиқ ёки қисман келишилган бандлар мавжуд, бу борада келишмовчилик йўқ. Музокара жараёнига ёндашувимиз шундайки, келишилган матнни имзолай оламиз. Қолган масалалар келгуси музокараларда муҳокама қилиниши мумкин. 1991 йил қабул қилинган Олмаота декларацияси Арманистон – Озарбайжон чегарасини делимитациялаш жараёни учун асос бўлади.
2022 йил Ереван ва Боку Россия, АҚШ ва ЕИ воситачилигида келгуси тинчлик шартномасини муҳокама қилишга киришган. Ўтган йил май ойида Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Ереван Озарбайжон суверенитетини собиқ советлар давридаги чегарада, яъни Қорабоғ билан бирга тан олишга тайёрлиги ҳақида баёнот берди.