Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ереван ва Боку келишув лойиҳасининг бир неча бандлари бўйича муросага эришган
12:03 / 2023-05-05

Арманистон ва Озарбайжон ташқи ишлар вазирлари Арарат Мирзоян билан Жайхун Байрамов АҚШда бўлиб ўтган музокара якунида икки томонлама келишувнинг айрим бандлари бўйича бир фикрга келишганини таъкидлашган, бироқ бир қатор муҳим масалалар бўйича фикрлар бир жойдан чиқмаган, дейилади Арманистон ташқи сиёсат идораси сайтида эълон қилинган баёнотда.

Таъкидланишича, музокаралар 1-4 май кунлари Виржиния штатининг Арлингтон шаҳрида бўлиб ўтган. Икки вазир Вашингтонга келиб Энтони Блинкен ҳамда миллий хавфсизлик бўйича президент маслаҳатчиси Жейк Салливан билан ҳам учрашув ўтказишган.

“Вазирлар ҳозирги вазият бўйича ўз фикрларини билдириб, муносабатларни йўлга қўйиш билан боғлиқ масалалар бўйича позицияларини тақдим этди. Вазирлар ҳамда уларнинг жамоалари “Тинчлик ва давлатлараро муносабатларни ўрнатиш тўғрисида”ги икки томонлама битим лойиҳасининг айрим бандлари бўйича бир тўхтамга келишди, шу билан бирга, бир қатор муҳим масалалар бўйича тутган позициялари ҳамон бир жойдан чиқмаяпти”, - дейилади баёнотда.

Томонлар муҳокамани давом эттиришга келишиб олди, дейилади хабарда.