Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эрдўғон Байденни Исроилга қурол сотгани учун танқид қилди
09:35 / 2021-05-18

Туркия етакчиси Режеп Таййип Эрдўғоннинг таъкидлашича, АҚШ президенти Жо Байден Исроилга қурол сотиб "қонли қўллари билан" Ғазо тарихини ёзмоқда.

Бундан аввалроқ Washington Post газетаси Байден маъмурияти Яқин Шарқда қуролли можаролар авж олган бир пайтда Исроилга 735 миллион доллари қийматида нишонга юқори аниқлик билан етиб борадиган қуролларни сотишни маъқуллагани ҳақда ёзган эди.

"Бугун Байден Исроилга қурол етказиб бериш бўйича муҳим ҳужжатни имзолади. Сўзда эса улар қуролсизланиш бўйича лоф уришади. Ҳурматли Байден, сиз қонли қўлларингиз билан Ғазо тарихини ёзмоқдасиз. Биз эса Фаластинни ҳимоя қилишда давом этамиз", деди Эрдўғон Анқарада чиқиш қилганида.

Кимки Фаластин фожиасидан юз ўгирса, "ўз бошига келгуси фожиа уруғини қадаган бўлади", деди Эрдўған.

"БМТ Хавфсизлик кенгаши инсон ҳуқуқлари бегона бўлган террорчи, босқинчи Исроил давлатининг Фаластин тупроғида яҳудийлар яшайдиган қишлоқлар қурилишини тўхтата олмади. Исроил аёллар ва болаларни ўлдиришда давом этмоқда, Ғазодаги журналистлар жойлашган бино вайрон қилинди. Сиз портлаш овозидан қўрқаётган исроиллик болаларга ачинасиз, лекин Исроил бомбаларидан ҳалок бўлаётган Фаластин болаларига ачинмайсиз", – қўшимча қилди Туркия раҳбари.

Унинг айтишича, Қуддусни бошқаришнинг энг яхши йўли учда дин вакилларидан иборат комиссия ташкил этишдир.

Ўтган ҳафта БМТ Хавфсизлик кенгаши Шарқий Қуддус ва Ғазо секторидаги воқеаларга бағишлаб уч маротаба мажлис ўтказди. Уларнинг иккитаси ёпиқ шароитда бўлиб ўтди. Лекин ҳалигача Хавфсизлик кенгаши мажлис якунлари бўйича ҳеч қандай баёнот қабул қила олгани йўқ.

РИА Новостининг Хавфсизлик кенгаши манбаларига таяниб ёзишича, АҚШ Хавфсизлик кенгаши баёноти қабул қилинишига тўсқинлик қилмоқда.