АҚШ Афғонистонни тарк этганидан кейин Сурия ва Ироқда ҳам худди шундай йўлни тутиши керек, деди Туркия президенти Режеп Таййип Эрдўғон.
"Шубҳасиз, агар танлов менинг ихтиёримда бўлганда эди, улар Афғонистонни тарк этгани каби Сурия ва Ироқни ҳам тарк этишини истардим. Агар биз дунёда тинчликни қарор топтириш мақсадларига хизмат қилаётган бўлсак, бу давлатларда қолишнинг маъноси йўқ", — деди у CBS телеканалига интервью берган чоғда.
Ушбу мамлакатларнинг халқлари ва ҳукуматлари мустақил қарор қабул қилишга ҳақли, деди Туркия етакчиси.
Шу билан бирга, Эрдўғон мамлакатни тиклашда Сурия араб республикасини қўллаб-қувватлашини билдирди.
"Биз Сурияда 100 мингта турар-жой қурилиши билан шуғулланаяпмиз. Одамлар, оилалар қачоққа айланди, уларни ўз ватанидан қувиб юборишган. Биз улар учун турар-жойлар қурмоқдамиз. Лекин мен учун қизиқ томони, бошқа мамлакатлар нима билан шуғулланишмоқда? Буни тушуниш жуда муҳим", — деди у.
Туркия президенти Вашингтон, Москва, Бағдод ва Анқара Сурия ва Ироқда тинчликни қарор топтириш устида биргаликда ҳаракат қила олишига умид билдирди.
АҚШ қуролли кучлари Суриянинг шимолий ва шимоли-шарқий ҳудудидини, аниқроғи, йирик нефт ва газ захираларига эга Дейр-эз-Зор, Эл-Хасака ва Ракка вилоятларини ноқонуний эгаллаб келмоқда.