Эрдоғаннинг лавозимга киришиш маросими муддати тахмин қилинмоқда
Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг инаугурация маросими 2 июнь ёки 6 июнь куни бўлиб ўтиши мумкин, деб хабар бермоқда мамлакат оммавий ахборот воситалари.
Маълумотларга кўра, Эрдоған давлат раҳбари этиб қайта сайлангандан кейин юқори мартабали мансабдорлар, Вазирлар Маҳкамасининг янги таркиби бир вақтда шакллантирилади ва иш бошлайди.
Маҳаллий нашрлар тахминича, 2 июнь, жума куни Буюк Миллат Мажлиси сессиясида депутатлар қасамёд қилишади ва беш кун давом этадиган парламент раиси сайлови учун номзод кўрсатиш жараёни бошланади.
Эрдоғаннинг лавозимга киришиш маросими 2 июнь куни парламентда депутатлар қасамёд қабул қилиб бўлгандан кейин ёки 6 июнда Вазирлар Маҳкамасининг янги аъзолари эълон қилинадиган кун бўлиб ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар берилмоқда.
ЎзА