Эрдоған ва Путин Эронда кўришади
Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған ва Россия Президенти Владимир Путин Теҳронда учрашади, деб хабар тарқатди “Анадолу” агентлиги.
18-19 июль кунлари Теҳронда Эрон, Россия ва Туркия Президентлари иштирокида Астана форматидаги еттинчи уч томонлама саммит ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Тадбир кун тартибидан террорчи гуруҳлар, хусусан, минтақа хавфсизлигига таҳдид солаётган Курдистон Ишчи партияси ва Ислом ташкилотига қарши кураш, минтақадаги вазиятни сиёсий жиҳатдан тартибга солишга қаратилган сайъ-ҳаракатлар ва бошқа долзарб масалалар ўрин олган.