Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эрдоған ва Пезешкиён нима ҳақида гаплашди? (+видео)
16:47 / 2026-03-10

Туркия президенти Эрон томонининг илтимосига биноан Масъуд Пезешкиён билан телефон орқали суҳбат ўтказди. Суҳбат давомида минтақадаги вазият ва юзага келган можаролар муҳокама қилинди, деб хабар қилди TRTканали.

Туркия президенти можарони дипломатик йўл билан ҳал қилиш зарурлигини таъкидлаб, Анқара бу борада барча имкониятлардан фойдаланишга тайёр эканини билдирди.  

Унинг айтишича, Эронга қарши ҳар қандай ташқи аралашув ноқонуний деб ҳисобланади. Шу билан бирга, Эрдоған Теҳроннинг минтақадаги қардош давлатларга қарши қаратилган ҳаракатларини ҳам қоралаб, бундай қадамлар ҳеч кимга фойда келтирмаслигини ва улар тўхтатилиши лозимлигини айтди.

Эрдоған, шунингдек, Туркия ўзи иштирок этмаган можароларнинг салбий оқибатларига дуч келаётганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, мамлакат ҳаво ҳудудининг бузилиши ҳеч қандай ҳолатда оқланмайди. Туркия ўз хавфсизлигини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўришини маълум қилди.

Туркия раҳбари Минаб шаҳридаги мактабга қилинган ҳужум натижасида, айниқса болалар орасида қурбонлар бўлгани муносабати билан чуқур қайғу изҳор этди.

Суҳбат давомида Эрдоған Эроннинг марҳум диний раҳбари Али Ҳумонаий вафоти муносабати билан яна бир бор ҳамдардлик билдирди.  

Шунингдек, Можтаба Ҳумонаийнинг янги олий диний раҳбар сифатида сайланиши минтақада тинчликка эришиш йўлида муҳим қадам бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

Ўз навбатида, Пезешкиён Туркия ҳаво ҳудудига кирган ракеталар Эрон томонидан учирилмаганини маълум қилди. У бу масала юзасидан кенг қамровли текширув ўтказилиши режалаштирилаётганини айтди.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/jpBaU91gtCc" title="Erdogan va Pezeshkiyon nima haqida gaplashdi?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Кенжа Бекжонов, Салимжон Обиджонов (видео), ЎзА