Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эрдоған Туркия парламенти сайловларни 14 майда ўтказиш бўйича қарор қабул қилишидан умид билдирди
09:45 / 2023-01-24

Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған вазирлар маҳкамаси мажлисидан сўнг мамлакатда президент ва парламент сайловлари 14 майда ўтказилиши белгиланганини маълум қилди.

"Чуқур таҳлиллардан сўнг сайловларни 14 майда ўтказишга қарор қилинди. Агар парламент бошқа санани белгиласа, бундан хурсанд бўламиз. Агар белгиламаса, унда мен президент сифатида, шундай қарорни ўзим қабул қиламан", – деди у.  

Туркия сайлов тизимида агар парламент сайлов ўтказиш санасини тасдиқламаса, унда президент ўзи сайловларни ушбу кунда ўтказиш ҳақида фармонни имзолаши мумкин, лекин расмиятчилик юзасидан буни парламент биринчи тасдиқлаши керак.