French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эрдоған Туркия билан Арманистон муносабатлари нималарга боғлиқлигини маълум қилди
19:28 / 2022-11-10

Агар Ереван билан Баку муносабатлари барқарорлашса, Туркия билан Арманистон муносабатлари ҳам яхши бўлади, лекин ҳозирча ижобий манзара кўринмаяпти, деб баёнот берди Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған Анқарадаги Эсанбуға аэропортида Самарқандга жўнаб кетиш олдидан журналистлар билан бўлиб ўтган учрашувда.

Аввалроқ Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли Арманистон ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоян билан учрашишга тайёрлигини билдириб, бироқ учрашув санаси бўйича аниқлик йўқлигини айтган эди.

"Бизнинг Арманистон томони билан сўнгги учрашувимиз Прагада бўлиб ўтган эди. Ўшанда уларга очиқчасига айтдик: агар сизлар (Арманистон) Озарбайжон билан муносабатларингизни ижобий томонга йўналтирсангиз, унда Туркия билан муносабатларингиз ҳам ижобий томонга бурилади. Биз Еревандан шуни кутмоқдамиз. Ҳозирча эса бундай манзарани кўрмаяпмиз. Франция ва АҚШда яшаётган диаспоралар босим ўтказмоқда ва у жараёнда акс этмоқда. Барчаси Арманистон раҳбариятига боғлиқ. Биз душман эмас, дўст бўлишни хоҳлаймиз", – дея таъкидлаган Эрдоған журналистларга.

Туркия билан Арманистон ўртасида дипломатик муносабатлар мавжуд эмас, икки мамлакат ўртасидаги чегара Анқара ташаббуси билан 1993 йилда ёпиб қўйилган.