Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эрдоған: Туркия – 2014 йилдан буён энг кўп қочоқни қабул қилган давлат
10:59 / 2022-11-11

ТДТ саммитидаги нутқида Туркия раҳбари Режеп Таййип Эрдоған тузилма томонидан амалга оширилиши керак бўлган қатор устувор вазифаларга аҳамият қаратди.

– Ноқонуний миграциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорлигимизни кенгайтириш, шу нуқтаи назардан умумий хавфсизлик концепциясини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ бўларди, – деди президент.

Қайд этилишича, Туркия – 2014 йилдан буён энг кўп қочоқларни қабул қилган давлат. Қабул қилинган 5 миллион қочоқнинг 3,6 миллиони сурияликлар. Шу боис, мазкур масалада аниқ йўналишларни белгилаб олиб, ишларни янада жадаллаштириш лозим.

Эрдоған, шунингдек, Туркий давлатлар ташкилоти инвестиция жамғармаси имкон қадар тезроқ амалга оширилиши фойдадан ҳоли эмаслигини билдирди.

Йиғилиш давом этмоқда. ЎзАни кузатиб боринг.

 

Б.Худойбердиев ёзиб олди.

ЎзА