Эрдоған: Қорабоғдаги сайлов Озарбайжонни ҳам, Арманистонни ҳам безовта қилди
Қорабоғдаги сайлов нафақат Озарбайжонни, балки Арманистонни ҳам ташвишга солиб қўйди, деб баёнот берди Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги ёзган.
– Ҳудудда президентлик сайлови ўтказишга уриниш содир этилиши Боку ва Ереванни ташвишга солиб қўйди, – деган Туркия раҳбари. – Озарбайжон жараённи вазиятни кескинлаштириш, дея баҳолади. Огоҳлантириш қилинди, аммо ҳеч нарса ўзгармади. Аксинча, жараён давом эттирилди. Шундан кейин Озарбайжон амалий ҳаракатга ўтди. Менга “Тахминан, 90 тагача муҳим нуқтага зарба берилди”, дея хабар беришди.
Унинг сўзларига кўра, “90 та нуқта ўққа тутилиши билан ҳамма иш битди”. Шундан кейин Озарбайжон томони “барча техника, қурол-яроқ топширилишини талаб қилди ва бу иш амалга оширилди”.
Бундан ташқари Эрдоған “Боку айрим ҳудудлар озод этилади, деган ваъдани олди ва бу жараён ҳам бошланди”, дея қўшимча қилган.