Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эрдоған Париж билан ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимини ишлаб чиқариш бўйича битим имзолаши мумкин
18:45 / 2022-07-06

Туркия яқин орада Италия ва Франция билан ҳамкорликда SAMP-T ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимини ишлаб чиқариш бўйича битим имзолашга умид қилмоқда, деб баёнот берди Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған.

Аввалроқ Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли Анқара SAMP-T ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимини биргаликда ишлаб чиқариш учун Франция ва Италия билан изчил музокаралар олиб бораётганини айтган эди. Унинг таъкидлашича, Эрдоған ушбу мавзуни Франция президенти ва Италия бош вазири билан муҳокама қилган. Ўшанда Човушўғли тизимни ишлаб чиқариш Туркияда йўлга қўйилиши мумкинлигини таъкидлаганди.

"Бу Туркия, Италия ва Франциянинг ўзаро муносабатларидаги муҳим мавзу ҳисобланади. НАТОнинг яқинда бўлиб ўтган саммитида биз ушбу масалани Франция президенти Макрон билан муҳокама қилдик. Сешанба куни Анқарада Италия бош вазири Драги билан бўлиб ўтган учрашувда ушбу масалани яна бир бор муҳокама қилдик. Бу масалани мудофаа вазирларимиз ҳам муҳокама қилишган. Биз SAMP-T бўйича имкон қадар тезроқ битим имзолашни истаймиз, чунки бу мудофаа тизимимиз учун катта аҳамиятга эга. Бу борада Франция президенти билан ҳам, Италия бош вазири билан ҳам келишиб олганмиз, муаммо йўқ. Умид қиламанки, биз битимни имкон қадар тезроқ имзолаймиз ва олдинга қараб ҳаракат қилишда давом этамиз", – дея келтиради президент Эрдоғаннинг сўзларини Anadolu агентлиги.