Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эрдоған: иккинчи босқичда ғалаба қозонаман
09:32 / 2023-05-16

Туркиянинг амалдаги Президенти Режеп Таййип Эрдоған 28 май куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловларининг иккинчи турида ғалаба қозонишига ишонч билдирди.

“28 май куни 14 майдагига нисбатан кўпроқ овоз олиб, ғалаба қозона оламиз. Умид қиламанки, бу тарихий воқеа бўлади”, деб ёзди давлат раҳбари ижтимоий тармоқлардаги ўз саҳифасида.

Эрдоған Туркиядаги якшанба кунги сайловларнинг рекорд даражадаги фаоллик билан ўтганини қайд этди. Бу борада мамлакат Марказий сайлов комиссияси хабар қилганидек, унда сайловчиларнинг тахминан 89 фоизи иштирок этган.

Давлат раҳбари сайловларни “демократия ва Туркиянинг 85 миллион фуқароси байрами”, деб атади.

“Туркия энг ривожланган демократик давлатлардан бири эканини намойиш этди”, деб қўшимча қилди у.

14 май куни Туркияда бўлиб ўтган президентлик сайловларида номзодлардан ҳеч бири сайловчиларнинг 50 фоиздан ортиқ овозини тўплай олмагани учун 28 майда сайловларнинг иккинчи тури бўлиб ўтади.

 

ЎзА