Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эрдоған: “Hurjet” қирувчи самолёти “F-16”ни қисман алмаштира олади
10:06 / 2023-05-02

Туркиянинг “Hurjet” жанговар самолёти маҳаллий қурол-аслаҳа билан қайта жиҳозланади ва Туркия Ҳарбий-ҳаво кучларидаги “F-16” самолётларини қисман алмаштира олади. Бу ҳақда давлат раҳбари Режеп Таййип Эрдоған ҳарбий авиациянинг янги моделларини аҳолига тақдим этиш маросимида маълум қилди.

“Hurjet” тез орада маҳаллий қурол-аслаҳа ва жиҳозлар билан жиҳозланади ҳамда хизматга киради. У бизда қўлланилаётган “F-16” самолётларини қисман алмаштира олади. У Қуролли кучлар ва алоҳида эскадронларда қўлланилади”, деб Эрдоғандан иқтибос келтиради “Анадолу” агентлиги.

Унинг қўшимча қилишича, Қуролли кучларнинг режасига кўра, янги қирувчи учоқ яқинда тақдим этилган биринчи маҳаллий десант ва самолёт ташувчи “TCG Anadolu” кемасига жойлаштирилади.  

Шунингдек, у яқин кунларда янги жанговар учувчисиз бошқариладиган “Anka-3” учоғининг биринчи парвозини амалга ошириши тўғрисида маълум қилди. Анқара ундан армиянинг жанговар қобилиятини оширишга хизмат қилишини ва хорижга экспортидан умидворлигини таъкидлади.

ЎзА