Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эрдоған: Фалокат ҳудудида бир йилда 270 минг уй қурилади
14:45 / 2023-02-22

“Анадолу” хабарига кўра, Туркиянинг зилзила натижасида жабр кўрган вилоятларини тиклаш жараёни март ойида бошланади. Бу ҳақда Президент Режеп Таййип Эрдоған сешанба куни Газиантеп вилояти Нурдаги шаҳрига ташрифи чоғида маълум қилди.

Етакчининг айтишича, йил давомида мамлакатнинг ўн бир вилояти шаҳарларида 200 мингтагача, табиий офат ҳудудидаги қишлоқларда эса 70 минг уй қуриш режалаштирилган.

Эрдоған қайд этишича, тез орада мониторинг асосида қуриладиган турар-жой биноларининг сони аниқланади. Давлат раҳбари сўнгги ҳафталарда Газиантеп вилоятидан 87 минг киши мамлакатнинг бошқа ҳудудларига кўчирилганини ҳам қўшимча қилди.

Туркия Президенти Газиантепни тиклаш жараёнида вилоятнинг тарихий хусусияти, этник харитаси инобатга олинишига урғу берди. Шунингдек, фақат халқ ва давлат бирлиги орқали офат оқибатини бартараф этиш мумкинлигига ишонч билдирди.

ЎзА