Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эрдоған: Фаластинни барча халқаро платформаларда қўллаймиз
09:27 / 2022-08-24

Туркия барча халқаро платформаларда Фаластинни қўллаб-қувватлашда давом этади. Бу ҳақда Президент Режеп Таййип Эрдоған Анқарада Фаластин етакчиси Маҳмуд Аббос иштирокида ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

“Туркия Фаластин давлатчилиги декларациясини эътироф этган биринчи давлат бўлди. Биз бу мамлакатни қўллаб-қувватлашда давом этамиз ва айни саъй-ҳаракатни барча халқаро платформаларда давом эттирамиз”, деди Эрдоған.\

У шунингдек, Анқара Исроил билан дипломатик муносабатни тўлиқ тиклашга қарор қилганига тўхталиб, ушбу яқинлашув Фаластин-Исроил можаросини ҳал қилишга ҳисса қўшиши мумкинлигини қўшимча қилди. 
Шу билан бирга Туркия етакчиси БМТ параметрлари 1967 йил чегаралари асосида Қуддус Фаластин пойтахти эканидан келиб чиқишини таъкидлади.

“Яна бир бор қайд этмоқчиманки, мустақил Фаластин давлатини барпо этиш бутун минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш заруратидир”, дея хулоса қилди Эрдоған.