Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эрдоған бир йўла 51 та вилоят раҳбарини алмаштирди
11:33 / 2023-08-11

Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг фармойиши билан мамлакатдаги жами 81 та вилоятнинг 57 раҳбари лавозимидан бўшатилди. Куни кеча ҳукуматнинг Resmi Gazete хабарномасида Республика раҳбарининг шу ҳақдаги фармони эълон қилинди.

Анқара ва Истанбулни четлаб ўтган ушбу кадрлар алмашинувининг сабаблари айтилмаяпти. Мухолифатдаги ОАВ қарор яқинда бўлиб ўтган Туркия ҳукумати ва Миллий хавфсизлик кенгаши биргаликда ўтказган мажлисдан кейин қабул қилинганига эътибор қаратмоқда.

2 август куни ҳам Эрдоған фармони билан 52 та вилоят хавфсизлик бошқармаси раҳбарлари лавозимидан олинган эди. Ҳукумат ўшанда ҳам хавфсизлик бошқармалари раҳбарларини алмаштирилишига изоҳ бермаганди.

 ЎзА