Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эрдоған АҚШдаги сайловни ижобий баҳолади
10:08 / 2022-11-13

Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған АҚШ Конгрессига ўтказилган оралиқ сайловнинг дастлабки натижалари ўз мамлакати учун ижобий аҳамият касб этиши, Вашингтоннинг Анқарага «F-16» қирувчи самолётлари етказиб бериши бўйича янги умид бахш этишини билдирди.

Бу фикрни Эрдоған Самарқанддан қайтар чоғи, учоқда турк журналистлари билан кечган суҳбатда айтди.

«Қўшма Штатлардаги сайлов билан боғлиқ ижобий хабарлар тарқалмоқда. Умид қиламанки, келаси ой яхши янгиликлар кўп бўлади. Биз «F-16» масаласида ижобий натижага эришамиз».

Туркия Ҳаво кучлари қўшинлари учун 40 та “F-16 Block-70” қирувчи самолёти ва 80 та “Block-70” олишга интилмоқда.

ЎзА