Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эрдоған: АҚШ – Туркия муносабатларини аъло, деб бўлмайди
09:10 / 2022-09-20

Анқара ва Вашингтон ўртасидаги муносабатларни идеал, деб бўлмайди. Бу ҳақда Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған Американинг “PBS” телекомпаниясига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Муносабатларимизни аъло, деб айта олмайман. Нега? Чунки АҚШ билан савдо ҳажми бугунги кундаги даражада бўлмаслиги керак”. 
Шунингдек, Анқарага “F-16” қирувчи самолётларини етказиб бериш билан боғлиқ вазиятни изоҳлаб берди.  

“Мудофаа саноатида биз хоҳлаган даражада эмасмиз. Агар биз “F-16”ларни Қўшма Штатлардан ололмасак, нима қиламиз? Албатта, биз бошқа йўлларни ахтарамиз”, деб қўшимча қилди Эрдоған.