ФОТОРЕПОРТАЖ
Мамлакатимиз аҳолисини эртаки сабзавот маҳсулотларига бўлган талабини тўлиқ қондириш мақсадида, ҳосилдан бўшаган майдонларга совуққа чидамли экинлар – сабзи, пиёз, саримсоқпиёз, ош лавлаги ва бир нечта турдаги кўкатларни тўқсонбости муддатида экиб, етиштириш муҳим аҳамиятга эга. Бунинг учун кузда асосий экинлардан бўшаган майдонларни сифатли ҳайдаб, совуққа чидамли экинларни экиш зарур.
–Туманимизда 698 гектар майдонга тўқсонбости экинлар экилган бўлиб, барча агротехник тадбирлар ўз вақтида олиб борилмоқда, - дейди туман ҳокими ўринбосари Исломжон Бозорбоев. – 133 гектарда пиёз, 65 гектар майдондаги саримсоқпиёз асосан боғ қатор ораларига экилган. 500 гектар майдонда эса сабзи баравж ривожланмоқда, ундан қарийб 4500-5000 тонна ҳосил олинади.
[gallery-8836]
Ғалладан бўшаган ерлар банд бўлмаган ва “Темир дафтар”даги аҳолига бўлиб берилган бўлиб, ушбу майдонларга иккинчи экин экилган. Деҳқон ва ер эгалари томонидан 1000 гектар майдонга маккажўхори, 300 гектарга кунгабоқар экилган. Гектаридан 30-40 тонна маккажўхори, 20 тонна кунгабоқар ҳосили кутилмоқда.
–Тасарруфимдаги беш гектар ерда иккинчи экин – булғор қалампири ҳосилини бугун-эрта йиғиб оламан, - дейди деҳқон Азимжон Умаров. – Учинчи экин сифатида бу ерда картошка етиштираман.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат),ЎзА