Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ерда кучли магнит бўрони: Бош оғриғи, қон босимининг ошиши, бош айланиши кузатилади
11:51 / 2022-11-05

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, бугун ва эртага ерда кучли 5 балли магнит бўронлари кузатилади. Бу эса метеорологик сезувчан одамларнинг соғлиғига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Яъни бош оғриғи кучаяди, қон босимида «сакраш» бошланади, бош айланиши пайдо бўлади. Кайфиятнинг кескин ўзгариши, қувватнинг пасайиши, тушкунлик кузатилиши мумкин.

Атмосфера бузилиши айниқса ҳомиладор аёллар, қариялар ва ёш болаларга салбий таъсир қилади. Бундан ташқари, руҳий касалликлар билан оғриган — асаб тизимлари геофизик ҳодисаларга жуда сезгир бўлган одамларнинг аҳволи ёмонлашиши эҳтимоли юқори. Шу билан бирга, экспертларнинг таъкидлашича, ҳатто мутлақо соғлом одамлар ҳам магнит бўронининг салбий таъсирини ҳис қилади.  

Магнит бўронлари юрак-қон томир тизими касалликлари — миокард инфаркти, инсульт, гипертония билан оғриган одамларга қаттиқ таъсир қилади. Қон босими кўтарилади, коронар қон айланиши ёмонлашади. Бир кун аввал бўғимларда оғриқ, юрак безовталиги, бош оғриғи кузатилади, уйқу бузилади. 

Бундай пайт албатта шифокорлар тавсияларига амал қилмоқ даркор.  

Улар гипертоник беморлар кўпроқ сув ичиши ва туз истеъмолини камайтириши кераклигини таъкидлашмоқда. Чунки туз танадаги суюқликни ушлаб туради ва босимнинг ошишига олиб келади.   

Шунингдек, магнит бўронлари пайтида тинчлантирувчи дамлама қабул қилиш, жисмоний фаолиятни чеклаш, етарлича ухлаш, тўғри овқатланиш, спорт билан шуғулланмаслик тавсия этилади.  

Қоннинг ивиши ва тромбоцитлар фаолиятининг кучайиши қонни суюлтирадиган воситаларни қабул қилишни тақозо этади. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам шифокор билан маслаҳатлашиш зарур.  

 

ЎзА