Эр-хотининг ўзаро мерос ҳуқуқлари юзасидан хорижий давлатлар қонунчилиги асослари ва амалий жиҳатлари
Абдувоситхўжа Абдувосиқхўжа ўғли БОИСХЎЖАЕВ мустақил изланувчи Тошкент давлат юридик университети Тошкент, Ўзбекистон abduvositxoja@mail.ru
Аннотация
Мақолада мавжуд мулкий режимлар ва эр-хотиннинг ўзаро мерос ҳуқуқларини хорижий давлатлар (Англия, Франция, Германия, Нидерландия, Голландия) қонунчилиги асослари ҳамда амалий жиҳатлари таҳлил қилинган. Шу билан бирга миллий қонунчилик нуқтаи назаридан эр-хотин ўртасидаги мерос масалаларининг амалиётда ва суд тизимида қўлланилиши билан боғлиқ муаммолар ва уларнинг ечимига оид имкониятлар муҳокама қилинади.
Таянч сўзлар: мулкий режим, мерос, эр-хотин, мерос ҳуқуқи, узуфрукт,меросхўр, мерос олиш ҳуқуқи, фарзанд, никоҳ, никоҳ шартномаси, мерос қолдирувчи, биргаликдаги мулк.