Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ер ва қурилиш низолари бўйича семинар ўтказилди
12:11 / 2025-10-03

Қашқадарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати ташаббуси билан ер ва қурилишга оид низоларни кўриб чиқиш амалиётига бағишланган навбатдаги семинар ташкил этилди. Унда судьялар, прокуратура, Кадастр агентлиги ва Палата масъуллари иштирок этди.

Семинарда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган давлат ерлари ва ноқонуний қурилишларга оид ишлар юритиш тартиби, даъво аризаси тузишдан тортиб, суд қарори ижрога йўналтирилгунига қадар жараёнлар ёритилди. Бу каби ишлар бўйича келишув ёки медиатив шартнома тузиш мумкин эмаслиги, қонунбузилиш ҳолатлари аниқланса суднинг хусусий ажрими чиқарилиши лозимлиги таъкидланди.

Шунингдек, кадастр органларига мурожаатларни маҳалла раиси ва профилактика инспектори иштирокида таҳлил қилиб, судга асосли даъво киритиш тавсия этилди.

Семинарда 2018 йил 1 майгача ўзбошимчалик билан қурилган уй-жой ва ерларни қонунийлаштириш тартиби ҳамда низоли қурилиш санасини google.uz орқали аниқлаш имконияти ҳақида маълумот берилди.

Якунда Президентнинг 2025 йил 21 августдаги фармони асосида суд тизимини рақамлаштириш, “Рақамли суд” имкониятлари, электрон ҳужжат айланмаси ва видеоконференцалоқа орқали жараёнларда иштирок этиш тартиби ҳақида тушунтиришлар ўтказилди.

Ўлмас Баротов, ЎзА