Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ер ва мол-мулк солиғи қарздорлигидан воз кечилди
11:57 / 2020-05-30

Давлат раҳбарининг тегишли фармонига асосан кичик тадбиркорлик субъектларининг 2020 йил апрель ва май ойлари учун тўланиши лозим бўлган мол-мулк солиғи ва ер солиғи...


Давлат раҳбарининг тегишли фармонига асосан кичик тадбиркорлик субъектларининг 2020 йил апрель ва май ойлари учун тўланиши лозим бўлган мол-мулк солиғи ва ер солиғи суммаларининг ҳисобдан чиқарилиши ҳисобига жами Бухоро вилоятида 159 та корхонанинг 1 миллиард сўмлик ер ва мол мулк солиқлари бўйича қарздорлигидан воз кечилди.

Вилоят ДСБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 1 июнидан 1 сентябрига қадар мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлашдан озод қилиниши ҳисобига вилоятдаги жами 10 минг 557 та корхонанинг 518 миллион сўмлик пеня ва жарима суммалари ҳисобдан чиқарилади.

Шунингдек, 2020 йилнинг 1 майидан 1 июлигача бўлган даврда микрофирма ва кичик корхоналар учун ижтимоий солиқ ставкаси 12 фоиздан 1 фоизгача камайтирилиши ҳисобига жами 13 минг 412 минг корхона ихтиёрига 20,3 миллиард сўмлик маблағ қолади.

Фармонга мувофиқ вилоятдаги жами 6 824 та микрофирма ва кичик корхоналарнинг 37,5 миллиард сўмлик 2020 йил 15 май ҳолатига ҳисобланган солиқлар, пенялар ва солиқ қонунчилигини бузганлик учун ҳисобланган жарималар бўйича мавжуд бўлган қарздорликни ундириш 2020 йил 1 сентябргача тўхтатилди.

Шунингдек, мазкур фармонга мувофиқ вилоятдаги жами 2 минг 729 та микрофирма ва корхоналарнинг 2020 йил 15 май ҳолатида хизмат кўрсатувчи банки муассасаларида ижрода бўлган 15,6 мингга яқин 15,3 миллиард сўмлик инкасса тўлов топшириқномалари ижросиз қайтарилади. Бундан ташқари, 4 минг 121 та микрофирма ва кичик корхоналарнинг хизмат кўрсатувчи банки муассасаларида ижрода бўлган 22 мингга яқин 24,1 миллиард сўмлик тўлов топшириқномалари ҳам ижросиз қайтарилади.