Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ер усти метросининг иш вақти қисқартирилади
17:47 / 2022-08-15

Эртага, 16 августдан бошлаб Тошкент метрополитенининг ер усти ҳалқа йўли йўналишида поездлар ҳаракати вақтинча қисқартирилади.

Бу ҳақида “Тошкент метрополитени” ДУК Матбуот хизмати хабар берди.

“2022 йил 16 августдан 5 сентябрга қадар йўлларни кўрикдан ўтказиш ва бажаралиши лозим бўлган техник ишлар сабабли “Ер усти ҳалқа йўли” йўналишида поездлар ҳаракати соат 05:00 дан 23:00 гача амалга оширилади”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, Тошкент метрополитенининг одатдаги вақти 05:00дан 00:00 гача. 

ЎзА