Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ер участкаларини хусусийлаштириш хизматлари янги босқичда
16:32 / 2023-02-11

ФОТОРЕПОРТАЖ

Термиз шаҳридаги Матбуот уйида “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш борасида амалга оширилган ишлар” мавзуида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда вилоятда фаолият олиб бораётган журналист ва блогерлар иштирок этди.  

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралда имзоланган “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги қарори ижроси юзасидан Давлат кадастрлари палатаси Сурхондарё вилояти бошқармаси ва  вилоят Давлат активларини бошқариш бошқармаси томонидан  қатор ишлар амалга оширилмоқда.

[gallery-10549]

Анжуманда таъкидланганидек, жисмоний ва юридик шахсларда доимий фойдаланишда (эгаликда) бўлган хусусийлаштирилаётган ер участкасини сотиб олиш қиймати барча ҳудудлар бўйича ер солиғининг базавий солиқ ставкаси 20 баравари миқдорида белгиланган энди, янги тартибга мувофиқ эса Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоят марказларида ер солиғининг базавий солиқ ставкаси 10 бараварга, бошқа ҳудудларда 5 баравари миқдорига камайтирилди.

2022 йил ҳамда жорий йилнинг ўтган даврида жисмоний ва юридик шахслар томонидан 3178 та ариза келиб тушган. Шундан 70 таси 1,36 миллиард сўмга хусусийлаштирилиб давлат ордерлари берилган, 1,44 миллиард сўмлик 170 таси тўлов шакланган инвойс, 203 таси туман, шаҳар қурилиш ва кадастр бўлимлари томонидан кўриб чиқиш жараёнида.

Тадбирда Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси томонидан ҳисобот даврида амалга оширилган ишлар юзасидан  журналистларга батафсил маълумот берилди.  

 

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА