Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ер сотмоқчи бўлган фирибгарнинг режаси амалга ошмай қолди
09:57 / 2021-08-15

Бухоро шаҳри ҳудудидан кўп қаватли уй-жой қуриш учун ер майдони ажратиб беришни ваъда қилиб, бунинг эвазига 10.000 АҚШ доллари олмоқчи бўлган фирибгар қўлга тушди.

Бу ҳақида Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси офицери катта лейтенант Муроджон Рахматуллоев ЎзАга маълум қилди.

Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими, ДХХ ҳамда Миллий гвардиянинг вилоят бўйича бошқармалари ҳамкорликда тадбир ўтказишади.

Жорий йилнинг 4 август куни соат 17:00 ларда, Бухоро шаҳар, Навоийшох кўчасида жойлашган “Шахнозабону” тўйхонаси олдида, Бухоро туманида яшовчи, 1977 й.т. фуқаро С.И., фуқаро А.С. ни ишончига киради. Унга ваколатли танишларига пора бериш орқали Бухоро шаҳар, Жомий ва Алпомиш кўчалари кесишмасида жойлашган айланма автомобиль йўлининг жануб томон ҳудудидан кўп қаватли уй-жой қуриш учун ер майдонини ажратиб беришига ваъда қилади. Натижада бунинг эвазига ундан 10.000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинади.  

Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан фуқаро С.И.га нисбатан Ўз.Р.ЖКнинг 168-м. 3-қ. “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

 Зариф Комилов, ЎзА