English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ер сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди
18:17 / 2022-04-26

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ва Давлат хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда ер ресурсларини талон-торож қилинишининг олдини олиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, фуқаро Т.Т. ариза билан мурожаат қилиб, унда К.Ж. Тўрткўл тумани, “Уллубоғ” овул фуқаролар йиғинида фаолият юритувчи масъулияти чекланган жамияти раҳбари орқали ушбу жамиятга тегишли 6 сотих ер майдонини 2600 АҚШ доллари эвазига олиб беришини ваъда қилиб, пулларни талаб қилаётганлигини билдирган.

Мазкур аризага асосан ўтказилган тезкор тадбирда, К.Ж. ариза эгаси Т.Т.дан талаб қилган 2600 АҚШ долларни “Уллибоғ” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Боғёп” канали кўприги ёнида олган вақтида далилий ашёлар билан ушланди.

Юқоридаги ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА