Ер сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ғиждувон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар Р.П. ва Ҳ.Р. ўзаро тил бириктирган ҳолда икки нафар фуқаронинг ишончини суиистеъмол қилгани аниқланди. Улар “Пахтаобод” МФЙ ҳудудида жойлашган давлат захирасига тегишли 10 сотих ер майдонини гўёки ўзларига тегишли деб кўрсатиб, мазкур ернинг 4 сотихини фуқаро А.Ў.га, қолган 6 сотихини эса фуқаро Ф.Қ.га сотишга келишган.
Ушбу шахслар жами 25 миллион сўм пул маблағини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани маьлум булди. Текширув жараёнида 15 миллион сўм пул маблағининг жабрланувчиларга қайтарилгани процессуал тартибда расмийлаштирилди.
Ҳамроз Баянов,
ЎзА