Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ер солиғи бўйича имтиёзли давр уч йилдан беш йилга узайтирилмоқда
15:20 / 2022-04-25

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда дастлаб “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, қонун лойиҳаси билан Мўйноқ туманидаги маҳаллий саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳаларидаги тадбиркорлик субъектларига фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, ижтимоий солиқ ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини 1 фоиз миқдоридаги солиқ ставкалари бўйича тўлаш белгиланмоқда.

Шунингдек, янги барпо этилаётган боғлар, токзорлар ва тутзорлар эгаллаган ерларга юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича имтиёзли давр уч йилдан беш йилга узайтирилиши назарда тутилмоқда.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Қорақолпоғистон Республикасининг чекка ҳудуди бўлмиш Мўйноқ туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, тадбиркорларга кенг имкониятлар яратиш, энг муҳими аҳоли фаравонлигини юксалитиришга хизмат қилади.

Депутатлар қонун лойиҳаси юзасидан ўз таклифларини, фикр-мулоҳазаларини билдирди ва уни қўллаб-қувватлади.

Муҳтарама Комилова, ЎзА