Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ер савдоси билан шуғулланган фирибгарлар қўлга олинди
18:08 / 2023-03-14

Жиззах вилоятида ер савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилиб, айбдорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Вилоятнинг Фориш туманидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашган “Довон” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Бешовуз Нафсамқулов (мақоладаги географик атамалар ва персонажларнинг исми-шарифи ўзгартирилди) мазкур туманда жойлашган бошқа 2 та МЧЖга қарашли бўлган 50 гектар ер майдонини, гўёки ўзига тегишли эканлигини айтиб, харидорга 60 минг АҚШ долларига сотишни режалаштиради.

Бу ҳам етмагандек, ана шу 50 гектар ердан 30 сотихини эски қадрдони бўлган вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси мутахассиси Алдамбой Лақмабоев ёрдамида  нотурар жой сифатида расмийлаштириб бериш эвазига унга қўшимча яна 4 минг доллар беришини сўрайди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ер савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош қилинди. “Довон” МЧЖ раҳбари Бешовуз Нафсамқулов ҳамда вилоят қишлоқ хўжалиги мутахассиси Алдамбой Лақмабоев харидордан 64 минг АҚШ доллари олган пайтида, ашёвий далиллар билан қўлга олинди.  

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

А.ҚАЮМОВ, ЎзА