Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ер ресурсларидан самарали фойдаланиш – устувор вазифа
18:58 / 2025-11-29

Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Ўролова тумандаги “Ғаллакор” ҳудудида фермер хўжаликлари раҳбарлари билан навбатдаги ишчи учрашувини ўтказди. Мулоқотда қишлоқ хўжалиги соҳасида самарадорликни ошириш, ер майдонларидан оқилона фойдаланиш, замонавий технология ва инновацияларни кенг жорий этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Учрашувда айниқса Хитой–Шинжон технологияси асосида чигит экиш, ички ариқларни бетонлаштириш, шунингдек, самарасиз фойдаланилаётган ва йиллар давомида айланувдан чиққан ер майдонларини қайта оборотга киритиш бўйича аниқ таклифлар илгари сурилди. “Боёвутлик Ҳумоюн” фермер хўжалиги раҳбари Абдулла Бегматов Хитой–Шинжон усулининг самараси ва бу технология қишлоқ хўжалиги ҳосилдорлигини оширишдаги устунликлари ҳақида маълумот берди.

Учрашувда ҳоким Дилфуза Уралова фермерларга ўз фикрларини ҳам билдирди: – Ҳар бир гектар ер майдони самарали ва оқилона фойдаланилиши керак. Замонавий технологияларни жорий этиш орқали нафақат ҳосилдорликни ошириш, балки фермерларимиз иқтисодий барқарорлигини ҳам таъминлаш мумкин. Бизнинг асосий мақсадимиз – ҳар бир оила ва ҳар бир ер майдонидан максимал самара олишдир.

Учрашув якунида ҳоким куз мавсумининг сўнгги кунларида амалга оширилиши лозим бўлган агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажариш бўйича фермерларга аниқ топшириқлар берди. 

Шунингдек, учрашувда замонавий технологияларни кенг жорий қилиш ва ер майдонларини самарали ишлатиш орқали ҳудудда қишлоқ хўжалиги ҳосилини сезиларли даражада ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Ғулом Примов, ЎзА