Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ер усти метро йўналиши учун яна 10 та вагон харид қилинади
21:52 / 2020-03-13

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан пойтахтимиздаги “Дўстлик – Қўйлиқ” халқа метро йўналиши учун яна 10 та вагон келтириш режалаштирилган.


“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан пойтахтимиздаги “Дўстлик – Қўйлиқ” халқа метро йўналиши учун яна 10 та вагон келтириш режалаштирилган.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ маълумотига кўра, ўтган йилнинг август ойида Тошкент метрополитени халқа йўлининг “Дўстлик-2” ва “Оҳангарон” бекатларида қурилиш ишлари якунланган ва биринчи рельс шпалли панжаралар ётқизилган, дастлабки таркиб эса синов тарзида йўловчиларсиз ҳаракатланишни бошлаган.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ капитал қурилиш бошқармаси раҳбари ўринбосари Азиз Абдиевнинг сўзларига кўра, “Дўстлик-2” бекатидан Қўйлиқ бозоригача бўлган масофа 11 километрни ташкил этади. Лойиҳага кўра, мазкур участкада 8 та бекат қурилади. Марказий Осиё минтақаси учун ноёб бўлган ерости метро йўналиши қурилишида Ўзбекистон учун мутлақо янги бўлган технологиялар қўлланилмоқда. Хусусан, лойиҳани амалга ошириш доирасида эстакадалар учун бетон устунларни монолит усулда қуйиш технологияси ўзлаштирилди. Бу жараёнда мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган ва барча талабларга жавоб берадиган материаллар ва бутловчи қисмлардан фойдаланилмоқда. Шу кунларда 6 та бекатда пардозлаш ишлари, Қўйлиқ бозори яқинида жойлашган еттинчи бекатда эса монтаж ишлари олиб борилмоқда. Лойиҳанинг барча босқичларида қарийб икки минг нафарга яқин мутахассис ва қурувчилар ҳамда юздан зиёд замонавий қурилиш ва махсус техникалар иштирок этмоқда.

Йўловчилар қулайлиги учун янги йўналиш бўйлаб Россиянинг замонавий поездлари ҳаракатланади. Улар ўтган йилнинг сентябрь ойида Тошкентга келтирилди. Ҳозирги кунда барча бешта таркиб маълум вақт давомида Тошкент метрополитенининг “Ўзбекистон” йўналишида синовдан ўтказилмоқда.

2020-2021 йилларда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ яна 10 та вагон харид қилишни режалаштирган. Бу ер усти метро йўналишида поездларнинг узлуксиз ҳаракатланишини таъминлайди.

Россияда ишлаб чиқарилган вагонлар инвестиция давридаги харажатларни молиялаштириш учун йўналтирилган Давлат бюджети маблағлари, Ўзбекистон Республикасининг тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда Россия Федерациясининг Тараққиёт ва ташқи иқтисодий фаолият банки кредити ҳисобига харид қилинди.