French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ер майдонлари ноқонуний савдоси билан боғлиқ ҳолатларнинг олди олинди
15:05 / 2022-11-15

Тадбиркорлик мақсадида фойдаланиладиган ер майдонлари фақат аукцион орқали сотиб олинади. Бу қоида жорий этилганига кўп вақт бўлганига қарамай ҳамон “танишлар” орқали ер сотиб олиш ёки сотишни кўзлайдиганлар бор.

Бухоро тумани “Боғдашт” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида кўп қаватли уй-жой комплекси қуриш учун 1,12 гектар ер майдони ажратиш тўғрисидаги қарор бекор қилинган бўлсада, фуқаролар Р.Х. ва С.К. уни сотиб, фойда кўрмоқчи бўлди.  

Шу мақсадда улар фуқаро Ғ.Г.нинг ишончига кириб, унга ушбу ер майдонини 120 минг АҚШ долларига сотишга келишишади.  Танишлари орқали ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ҳам ваъда қилишади.  

Бироқ, олдиндан 70 минг АҚШ долларини олган вақтида улар  Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ИИБ ва ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далиллар билан ушланди.    

Департаментнинг Самарқанд тумани бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса “A.S.” масъулияти чекланган жамияти раҳбари М.А. 2 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларга интенсив токзорлар барпо қилиш учун ажратилган 4 гектар ер майдонини енгил конструкцияли иссиқхона қуриш учун 50 минг АҚШ долларига сотишини айтган. У ҳам танишлари орқали ҳужжатларни расмийлаштириб бериши эвазига олдиндан 30 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.  

Департаментнинг Марҳамат тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса фуқаро Х.Х. ўзига иссиқхона қуриш учун ажратилган 20 сотих ер майдонининг 4 сотихини танишлари орқали фуқаро Г.А.нинг номига турар-жой қуриш учун расмийлаштириб бериш эвазига 7,2 минг АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.    

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари  билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.  

 

ЎзА