French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди
14:22 / 2023-03-15

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навбаҳор тумани бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Т. фуқаро С.М.га фирибгарлик йўли билан ер майдонини сотишга келишиб, кейинчалик ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилган ҳолда 82 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Маълум бўлишича, А.Т. “Навбаҳор” МФЙдаги 2 нафар фуқаро ва 2 та МЧЖга тегишли жами 35 гектар суғориладиган экин ер майдонини уларнинг хабардорлигисиз сотмоқчи бўлган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

 

ЎзА