Ер майдони олиб беришни ваъда қилган фирибгар қўлга тушди
Бухоро вилояти Когон шаҳрида фуқарога савдо ва маиший хизмат уйи қуриш учун ер майдони олиб беришни ваъда қилган фирибгар қўлга тушди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Когон шаҳар бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Натижада фуқаро Р.М., фуқаро Д.нинг ишончига кириб, унга савдо ва маиший хизмат уйи қуриш учун электрон савдо майдончаси орқали бўш ер майдонини олиб беришни ваъда қилиб, 250 миллион сўмини олганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Зариф Комилов, ЎзА