Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эр киши мард ва жасур бўлсин...
16:35 / 2023-02-20

Шароф Рашидов туманидаги “N” ҳарбий қисмда “Жасорат мактаби” йиғинларида ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва уларнинг фуқаролик позициясини кучайтириш бўйича “Жиззах тажрибаси” ни республикамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам кенг татбиқ этиш мақсадида ўтказилган амалий семинар ниҳоясига етди.

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис ва халқимизга йўллаган Мурожаатномаси ҳамда Хавфсизлик кенгаши йиғилишида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш борасида белгилаб берилган бир қатор вазифалар ижроси доирасида “Жасорат мактаби” ҳарбий ватанпарварлик йиғинларини ўтказиш бўйича “Жиззах тажрибаси” ни бутун республикага татбиқ этиш борасида тегишли кўрсатмалар берилган эди.

Мудофаа ишлари вазирлиги Марказий ҳарбий округ Жиззах гарнизони ҳамда Жиззах вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ўтказилган ушбу тадбирда ёшларнинг ҳарбий ватанпарварлик тарбиясига бевосита масъул бўлган вазирлик, идора ва ташкилотлар вакиллари ўз маърузалари билан иштирок этди. Мазкур тадбир бир вақтнинг ўзида бир нечта ўқув нуқталарида ташкил этилгани ҳам алоҳида таҳсинга лойиқ.

Амалий семинарда масъул вазирлик, идора ва ташкилотлар вакиллари ёшлар билан самарали ишлаш бўйича ўзлари фаолият юритаётган ташкилотларнинг тажрибалари билан ўртоқлашиб, ўзаро фикр алмашилди.

Шунингдек, Ички ишлар вазирлиги масъуллари томонидан профилактик ҳисобда турган, уюшмаган ҳамда тарбияси оғир ёшларга оид маълумотларни шакллантириш, уларни ҳарбий ватанпарварлик йиғинларига саралаб олиш ишларини ташкил этиш бўйича юқори савияда ўтказган тақдимот маросимини иштирокчилар алоҳида эътироф этди.

Ёшларимиз тарбиясида муҳим аҳамият касб этувчи “Жасорат мактаби” ҳарбий ватанпарварлик йиғинларининг Жиззах вилояти тажрибасини татбиқ этишга қаратилган амалий семинар шу билан якунига етди.

А.ҚАЮМОВ, Ж.ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА