English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эр киши ер сотмайди...
20:50 / 2023-03-13

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ноқонуний ер савдосига қарши кураш йўналишида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир чоғида асли Қўшработ туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган фуқаро М.С. ва унинг уеаси, 1995 йилда туғилган С.С. Пайариқ тумани Дўстлик маҳалласидаги “Ўртасой боғлари” фермер хўжалигига тегишли бўлган 70 сотих ер майдонини Самарқанд шаҳар Увайсий маҳалласида яшовчи фуқаро С.И.га 4500 АҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзи қўшработлик бўла туриб Пайариқдаги фермер хўжалигига тегишли ерни қандай қилиб сотмоқчи бўлган ака-укаларнинг қонунга зид бу ҳаракатларига тергов давомида аниқлик киритилади.  

ЎзА