Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ер кадастри ҳуқуқий масалалари бўйича мутахассис Швеция тажрибаси ҳақида маълумот берди
21:11 / 2021-05-11

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси, Ўзбекистон Республикасининг Германиядаги элчихонаси билан ҳамкорликдаги навбатдаги вебинар ташкил этилди.

Вебинарда институт ректори, профессор Ўктам Умурзоқов, соҳа бўйича хорижда фаолият олиб бораётган мутахассислар, давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлиги вакиллари, институт профессор-ўқитувчилари, талабалар ва докторантлар иштирок этди.

Вебинарда Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Германиядаги вакили Камолиддин Бердиев модераторлик қилди.

Вебинарда дастлаб Ўзбекистонда ер ислоҳоти ва ер бозорини шакллантириш шароитида сервитут муносабатлари, унинг долзарб муаммолари тўғрисида тўхталиб ўтилди.

Вебинар хориждаги ватандошимиз Жаҳонгир Раҳмонов спикерлигида “Сервитутни ташкил этиш амалиёти ва тажрибаси – Швеция мисолида” мавзусида ташкил этилди. Жаҳонгир Рахмонов бугунги кунда Швецияда кадастр корхонаси (Lantmäteriet/The Shwedish Mapping, Cadastral and Land Registration Authority)нинг Ер кадастри ҳуқуқий масалалари бўйича мутахассиси ҳисобланади.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексини 30-моддасида “Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) - қўшни бўлган бир ёки бир неча ер участкаларидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқидир” деб белгиланган.

Жаҳонгир Раҳмонов ўз маърузасида Швецияда ер кадастри ишларини юритиш, сервитутни ташкил этиш амалиёти ва тажрибаси билан таништирди ҳамда иштирокчилар томонидан берилган саволларга батафсил жавоб берди.