Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини шакллантиришдаги муаммолар ўрганилмоқда
18:22 / 2022-01-08

Ернинг ҳисобини аниқ юритиш ва самарали фойдаланиш қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик, ишлаб чиқариш, қурилиш, геология каби кўплаб соҳалар учун жуда муҳим ҳисобланади.

Афсуски, геодезия, картография ва кадастр соҳасида қатор муаммолар тўпланиб қолган. Бу ҳақда 2021 йилнинг 21 декабр куни Президентимиз раислигида ер ҳисоби ва давлат кадастрларини тўлиқ шакллантириш, соҳага рақамли технологияларни жорий этиш масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда тўхталиб ўтилган эди.

Мазкур йиғилишда белгиланган вазифалар ижросини сифатли ва ўз вақтида таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг 2021 йил 27 декабрдаги 40-сонли Фармойишига асосан судья ва суд аппарати ходимлари ҳамда масъул вазирлик ва идоралар томонидан бириктирилган ходимлардан иборат таркибда ишчи гуруҳи тузилди.  


Ишчи гуруҳи зиммасига масъул вазирлик ва идоралар билан биргаликда жойларда ер ҳисоби ва давлат кадастрларини шакллантиришдаги мавжуд муаммоларни аниқлаб, уларни батафсил ўрганиш, натижаларини умумлаштириш, шунингдек, муаммоларнинг қонуний ечимларини топиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган.

 Белгиланган вазифалар ижросидан келиб чиқиб, Навоий вилояти учун масъул бўлган ишчи гуруҳ аъзоси, Олий суд судьяси Ойбек Баракаев раҳбарлигида ўзбошимчалик билан эгалланган ерларни кадастр рўйхатидан ўтказиш бўйича аҳоли билан мулоқот қилиб, уйга эгалик ҳуқуқи мавжуд бўлмаган фуқароларнинг муаммолари батафсил ўрганилмоқда.

 Жойларда ер ҳисоби ва давлат кадастрларини шакллантиришдаги мавжуд аниқланган муаммоларни ўрганиш ва уларнинг қонуний ечимларини топиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида туман, шаҳар ҳокимликларида прокуратура, адлия, архитектура ва кадастр вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказилиб, уй-жойларни тегишли тартибда кадастр рўйхатидан ўтказиш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинмоқда. 



Абдували Бўриев,  ЎзА