Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ер фуруш қўлга тушди
16:46 / 2022-11-08

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси, прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи, 1984 йилда туғилган М.А. боғдорчиликни ривожлантириш учун давлат томонидан тадбиркорларга ажратилган ер майдонларини сотиш билан шуғулланиб келаётганлигини аниқлади.

М.А. Самарқанд туманида жойлашган МЧЖга қарашли, интенсив токзор барпо этиш учун ажратилган 4 гектар ер майдонини маҳаллий фуқарога сотиш эвазига ундан 55 минг АҚШ доллари талаб қилган. Ўтказилган тезкор тадбирда М.А. келишилган маблағнинг 30 минг АҚШ долларини олаётган вақтда жиноят устида қўлга олинди. Ҳозирда М.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатиш бўйича суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

 
ЎзА