English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ер – энг чекланган ресурсимиз ва у доим иқтисодий наф келтириши керак, Президент
13:41 / 2024-08-20

Нукус шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти давом этмоқда.

Қанчадан-қанча тадбиркорлар ери йўқлиги учун янги лойиҳа қила олмаётгани қайд этилди. Аксинча, “аукциондан сотиб олдим, энди мени мулким” деб, ерни қаровсиз ташлаб қўйган “уддабуронлар” ҳам кўплиги кўрсатиб ўтилди.  

– Ер – энг чекланган ресурсимиз ва у доим иқтисодий наф келтириши керак, –  деди Президент.  

Шу боис, янги ерларни ажратишда биноларни лойиҳалашдан объектни топширишгача бўлган муддатлар мажбурий кўрсатилади.  

Бунда қурилиш даврига ер солиғи бўйича 50 фоиз имтиёз берилади (вилоят марказларидан ташқари). Қурилишга рухсат олиш муддати давлат органи айби билан ўтказиб юборилса, қурилиш вақти шу муддатга узайтириб берилади. Муддатида бўлмаса, ер суд орқали қайтариб олинади ёки бошқа тадбиркорга сотилади.  

ЎзА