ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилоятида томорқадан унумли фойдаланиб, мўмай даромад топаётган оилалар кўпчиликни ташкил этади. Томорқачиликда яхши тажриба тўплаган омилкорлар оиласи фаровонлигини таъминлаш билан бирга, бозорларимиз тўкинлигига ҳам муносиб ҳисса қўшмоқда.
Наманган тумани 1-сектор ҳудудига қарашли Бешкапа маҳалласида яшовчи Орифжон ота Бойқўзиев томорқасининг 4 сотих ерида имтиёзли кредит ҳисобидан замонавий иссиқхона ташкил этган.
[gallery-13235]
Иссиқхонада айни пайтда “Феррари” навли булғор қалампири парваришланмоқда. Шунингдек, томорқага иккинчи экин – ловия экилган.
– Қишлоқ хўжалигида ҳикмат кўп, - дейди Орифжон ота. – Ерга берилган меҳр ҳеч қачон зое кетмайди. Маҳсулотларимиз бозорга чиқиб, халқ дастурхонига етса нафақат даромадидан, балки, дуолардан ҳам қувонамиз.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА