Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ер ажратиш ва кадастр ҳужжатларини юритиш масалалари ўрганилмоқда
08:00 / 2022-01-09

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан давлат кадастрларини юритишнинг янги тизимини самарали ташкил этиш масалалари бўйича белгилаб берилган вазифалар асосида Олий суд раҳбарияти ер ҳисоби ва давлат кадастрларини шакллантиришдаги мавжуд муаммоларни аниқлаш, қонуний ечимини топиш тадбирларини кўрмоқда.

Олий суд раисининг фармойишига кўра, Олий суд судьялари ва суд аппарати ҳамда масъул вазирлик ва идоралар томонидан бириктирилган ходимлардан иборат таркибда ишчи гуруҳи тузилди.

Ишчи гуруҳ Қорақалпоғистон Республикасида масъул идоралар билан биргаликда ер ҳисоби ва давлат кадастрларини шакллантиришдаги мавжуд муаммоларни аниқлаш, батафсил ўрганиш, натижаларни умумлаштириб, уларнинг қонуний ечимларини топиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш юзасидан иш бошлади.

Дастлаб Қорақалпоғистон Республикаси судида ўтказилган йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси суди раиси ва ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Маъмурий суди раиси ва судьялари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси, адлия вазирлиги, Давлат кадастрлари палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Кадастр агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, қурилиш бошқармаси, давлат солиқ қўмитаси, қурилиш вазирлиги вакиллари иштирок этди.

Унда Олий суд раисининг ўринбосари Х.Тўрахўжаев Қорақалпоғистон Республикасида 46 мингдан ортиқ уй-жойнинг кадастр ҳужжатлари йўқлиги ҳақида гапирди.

Кун тартибидаги масала юзасидан фикр-мулоҳазалар ва таклифлар инобатга олиниб, келгусида амалга ошириладиган чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Ишчи гуруҳ масъул идора ва вазирликлар вакиллари билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикасида ер ҳисоби ва давлат кадастрларини шакллантиришдаги мавжуд муаммоларни аниқлаш, батафсил ўрганиш, натижаларни умумлаштириш, уларнинг қонуний ечимларини топиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш юзасидан бевосита жойларга чиқиб, ўрганишлар олиб бормоқда.

Камал Тарихов,
Қорақалпоғистон Республикаси суди раисининг ўринбосари