Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ер ажратиш бўйича эски ҳоким қарори янги ҳоким томонидан бекор қилиниши тўғрими?
17:42 / 2022-01-17

"Айрим ҳолларда ер ажратиш бўйича эски ҳоким қарорлари янги ҳоким томонидан бекор қилинади. Бунга сабаб нима?"

Ушбу савол Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан ўтказилган матбуот анжуманида журналист томонидан кўтарилди.  

Унга қўмита раиси Равшан Мамутов қуйидагича жавоб берди: 



— Агар ер ажратиш бўйича қарор ҳужжатида қандайдир камчилик бўлса, қарор ҳақиқатан ҳам бекор қилиниши мумкин. Ундан бошқа ҳолларда бесабаб бекор қилинмайди.  

Матбуот анжуманида Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг 2021 йилдаги фаолияти юзасидан ОАВ ходимларига батафсил ва таҳлилий маълумотлар берилди. Қайд этилганидек, қўмита ўтган даврда қонун ижодкорлиги йўналишида 10 та қонун, 4 қарор лойиҳасига масъул бўлди. Тегишли вазирлик ва идорага 2 та парламент сўрови юборилди. 

Шунингдек, сайловчилар томонидан кўтарилган масалалар, жойларда олиб борилаётган ўрганишлар давомида аниқланган камчилик ҳамда муаммоларни ҳал этишга устувор аҳамият қаратилиб, 7 маротаба тегишли вазирлик ва идора раҳбарларининг ахбороти эшитилиб, таклиф ва тавсиялар берилди. 



Ҳисобот даврида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган 608 та мурожаатнинг 69 таси ижобий ҳал этилди. Мурожаатларнинг жуда кам қисми ҳал этилгани журналистларнинг савол ва эътирозларига сабаб бўлди. Бу борада қўмита вакилларининг маълум қилишича, айрим мурожаатлар муддат билан боғлиқ бўлганлиги сабабли назоратда турибди, айримлари эса Давлат дастурларига киритиладиган масалалар. Шу билан бирга, ноўрин йўлланган мурожаатлар ҳам кўпчиликни ташкил этади.  
 

Муҳтарама Комилова, ЎзА