EPS-Toпик тест имтиҳонига ноқонуний кирмоқчи бўлган шахслар ушланди
Корея Республикасида ишлаш истагидаги фуқаролар учун Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган EPS -Топик тестида имтиҳон тартибларига риоя қилмасликнинг оқибатлари ҳақида огоҳлантирилганига қарамай, фуқаролар Л.Ф. ва М.З. махсус воситани тестга олиб киришга уринган вақтида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ходимлари томонидан ушлаб қолинди.
Ушбу ҳолат баёнлаштирилиб, тегишли ташкилотларга тақдим этилди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, тест имтиҳони қоидаларини бузган фуқаро 2 йил давомида ушбу имтиҳонда қатнашиш имкониятидан маҳрум бўлади ҳамда қонунчиликда белгиланган жавобгарликка тортилади.
ЎзА