EPS-Topik тест имтиҳонида бошқа фуқаролар ўрнига кирмоқчи бўлган шахслар ушланди
Корея Республикасида ишлаш истагидаги фуқаролар учун Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган EPS-Topik тестида имтиҳон тартибларига риоя қилмасликнинг оқибатлари ҳақида огоҳлантирилганига қарамай, рўйхатдан ўтган фуқаролар P.A. ва K.M. ўрнига бошқа фуқаролар киришга уринган вақтида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ходимлари томонидан ушлаб қолинди.
Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, ушбу ҳолат баёнлаштирилиб, тегишли ташкилотларга тақдим этилди.
Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, тест имтиҳони қоидаларини бузган фуқаро 2 йил давомида ушбу имтиҳонда қатнашиш имкониятидан маҳрум бўлади ва қонунчиликда белгиланган жавобгарликка тортилади.
ЎзА